Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Май ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга қанча миқдорда зарар етказилганини биласизми?

Май ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга қанча миқдорда зарар етказилганини биласизми?

"Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 229 та ҳолат аниқланди.

Унга кўра, 35,6 млн кВтсоат электр энергияси (57,9 млрд сўм) ва 13,2 млн метр куб табиий газ (36,9 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 94 миллиард 887 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 448 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 10:05 02.06.2025. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!