АҚШ Адлия вазирлигининг хабар беришича, Пентагоннинг Разведка бошқармасида ишловчи IT-мутахассиси миллий мудофаага доир маълумотларни хорижий давлат ҳукуматининг вакилига етказмоқчи бўлганликда гумонланиб қўлга олинган.
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) март ойида 28 ёшли Нэйтан Вилас Латчнинг АҚШ билан “дўстона” алоқаларг эга мамлакатлардан бирининг ҳукуматига махфий маълумотларни беришга тайёр эканидан хабардор бўлган. ФҚБ гап қайси мамлакат ҳақида эканига аниқлик киритмаган.
ФҚБ ходими ўзини ўша мамлакат вакили сифатида таништириб, Латч билан ёзишмалар олиб борган.
"Мен АҚШ президенти маъмуриятининг ҳаракатларидан норозиман. Шу сабабли, махфий маълумотларни чет эл фуқаролиги ёки бошқа бирор тўлов эвазига баҳам кўришга тайёрман", —деб ёзган Пентагон ходими хатларидан бирида.