Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Матнга қараб видео ясаб берадиган Sora нейротармоғи ишлаб чиқарилди

Матнга қараб видео ясаб берадиган Sora нейротармоғи ишлаб чиқарилди

ChatGPT ва Dall-e каби нейротармоқларни яратган OpenAI нинг янги сунъий интеллекти билан энди бемалол кино ҳам ишласа бўлади.

Маълум қилинишича, бу нейротармоғ модели оддий матнни юқори сифатли роликларга айлантириб бера олади. Ҳозирча у билан бир дақиқагача бўлган видео генерация қилиш мумкин.

Нейротармоқни яратган OpenAI компаниясининг қайд этишича Sora объектларнинг физик хоссалари ва бир-бирига ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олади, шу сабабли табиий анимацияли ростакам видеолар ярата олади.

Бундан ташқари, Sora мавжуд видеодаги бўш кадрларни тўлдириб, унинг давомийлигини ҳам узайтириб бера олади.

Айни пайтда нейротармоқ синов босқичида ва ҳозирча омма эътиборига ҳавола этилмаган. Бироқ уни аллақачон рассомлар, дизайнерлар ва режиссёрлар синовдан ўтказмоқда. Улар генерация давомидаги айрим хатоликларни кўрсатиб беришади.

Киритилди: 21:48 16.02.2024. Ўқилди: 1881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!