Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Математика масалаларини сурат орқали ечиш имконини берадиган мобил дастур 6 млн доллар инвестиция жалб этди

Математика масалаларини сурат орқали ечиш имконини берадиган мобил дастур 6 млн доллар инвестиция жалб этди

"Photomath" компанияси "Goodwater Capital" ва "Learn Capital" фондларидан 6 миллион доллар жалб этишга муваффақ бўлди.

Компания математика мисол-масалаларини ечиш имконини берувчи "Photomatch" мобил дастури устида иш олиб бормоқда. Масалан, фойдаланувчи смартфон камерасини тенглама устига олиб борса, "Photomath" уни ишлаш йўл-йўриғини кўрсатади. Сервис ҳам босма, ҳам қўлёзма мисолларни тушунади.

Хорватиянинг "Microblink" компанияси "Photomath" сервисини илк бор 2014 йили, матнни таниш технологияси имконияти ўлароқ намойиш этган эди. Кейинчалик бу мобил дастур ўқувчи ва талабалар орасида оммалашиб кетди.

2016 йили лойиҳа алоҳида компанияга айлантирилди. Компаниянинг ўз маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида уни "Android" ва "iOS" операцион тизими фойдаланувчилари 100 миллиондан ортиқ марта юклаб олган, унинг ёрдамида ойига 1,2 миллиардга яқин мисол ва масалалар ечилади.

Turon24

Киритилди: 11:25 08.11.2018. Ўқилди: 125336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!