Вашингтондаги NASA ходимлари масофадан туриб ишлагандан сўнг ўз офисларига қайтишди ва у ерда сувараклар тўдасига дуч келишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Президент Дональд Трамп аввалроқ ҳукумат ходимларига коронавирус пандемияси даврида жорий этилган масофавий ишлардан офисларга қайтишни буюрган эди. Қайд этилишича, бу қарор кўплаб давлат идораларини ҳайратда қолдирган.
Агентлик маълумотларига кўра, NASA штаб-квартирасида мутлақ тартибсизлик рўй бермоқда: кранлардан тараканлар ва бошқа ҳашаротлар судралиб чиқмоқда, ходимларнинг иш столи ва компьютерлари етарли эмас.
Вашингтондаги давлат солиқ идорасида баъзи хизматчилар полда ўтиришлари керак, бошқалари эса орқа хонада ишлашлари ва ўз телефонларидан вай-фай тарқатишлари керак.
Баъзи касаба уюшмалари иш жойига қайтиш тартибини хаотик тарзда амалга ошириш иш жойида стрессни келтириб чиқариш ва кўпроқ федерал ишчиларни ишдан бўшатишга мажбур қилиш учун атайлаб қилинган ҳийла деб ҳисоблашади.