"Ўтган ҳафта АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақидаги баъзи постларимдан афсусдаман. Улар ҳаддан ошиш даражасида эди", — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Америкалик миллиардер гап айнан қайси постлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.
5 июн куни Илон Маск Доналд Трампнинг номи молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатларда тилга олингани ҳақида пост жойлаганди. Эпштейн вояга етмаганлар билан жинсий муносабатларда айбланган эди. Бироқ 7 июнга келиб, Маск бу постни ўчириб ташлади.
Илон Маск ва Доналд Трамп ўртасидаги ижтимоий тармоқлардаги тортишув Маск республикачилар таклиф қилган “солиқ имтиёзлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси”ни танқид қилганидан кейин юзага келди. У бу қонун АҚШ бюджети танқислигини янада кучайтиришини айтган эди.