Агар мамлакат раҳбарияти бюджет тақчиллигини камайтира олмаса, Қўшма Штатлар катта муаммога дуч келади.
Бу ҳақда Илон Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
"Агар камомадни камайтириш учун чора кўрилмаса, Америка жиддий муаммога дуч келади. Бу ҳаддан ташқари кўп қарз олган одамнинг аҳволидан фарқ қилмайди", деб ёзади у.
Маск АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмуриятида Вивек Рамасвами билан бирга ҳукумат самарадорлигини ошириш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги 2024 молия йилида АҚШ бюджети тақчиллиги 1,83 триллион долларни ташкил этгани, бу 2023 молия йилига нисбатан 138 миллиард долларга кўп эканлигини маълум қилганди.