Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Машина устида салют учирган блогер 7 суткага қамалди

Машина устида салют учирган блогер 7 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида фуқаро машина устида пиротехника воситаларидан фойдалангани акс этган видео тарқалганди. Ҳолатга вилоят ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи ва қоидабузар шахс аниқланган.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ҳаракатланиб кетаётган автомобил устига чиқиб, пиротехника воситасидан фойдаланган фуқаро жавобгарликка тортилди.

3 август куни содир бўлган ҳодиса видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалган. Тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи ва йўловчи аниқланди.

Суд қарорига кўра, 2004 йилда туғилган йўловчи 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди, ҳайдовчи 1 йилга ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилди ва 25 БҲМ миқдорида жарима тўлайди.

Маъмурий кодекснинг 128-10, 183 ва 185-1-моддалари асосида жавобгарлик белгиланди.

Киритилди: 02:31 10.08.2025. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!