Америкалик актёр Дольф Лундгрен Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ташкил этиб беришларини сўради. Бу ҳақда россиялик режиссёр ва продюсер Александр Беланов маълум қилди.
Аввалроқ Грифон фильм кинокомпанияси бош директори Беланов Лундгрен Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги фильмни суратга олиш ишларида иштирок этиш учун Қримга келишини хабар қилганди. У мазкур фильмда гестапо бошлиғи ролини ижро этади.
Лундгрен Владимир Путин билан учрашув ташкил этишда ҳамда 9 май куни бўлиб ўтадиган Ўлмас полк колоннасида қатнашишда ёрдам беришимизни илтимос қилди , - деди Беланов.
Белановнинг айтишича, ҳозирда Лундгреннинг Москвага келиши билан боғлиқ техник масала ҳал этилмоқда.
Manba: oxo.uz