Жалолиддин Машарипов Қатарга қарши финал ўйини сотилганлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди. У бу ҳақда инстаграм саҳифасидаги жонли эфир вақтида гапирди.
«Менга ижтимоий тармоқлардан бу ҳақида жуда кўпчилик ёзди. Қатарга қарши кечган пенальтилар церийаси борасида ҳалигача танқидларни кўряпман. Ҳайрон қоляпман, сизларнинг хаёлингизга қаердан келади бу гаплар? Қанақа қилиб ватанни сотиш мумкин? Илтимос, озгина фаросатни ишлатинглар.
Худога шукур, ота-онамиз ҳаром луқма билан боқишмаган ва бизга ҳам буни ўргатишмаган».