Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Март ойидан бери 500 минг фаластинлик қочқинга айланди

Март ойидан бери 500 минг фаластинлик қочқинга айланди

18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлигига кўра, ҳужумлар қайта бошланганидан бери ярим миллионга яқин фаластинлик қочқинга айланган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2025 йил 19 январда муваққат оташкесимга эришилгунга қадар юз минглаб фаластинликлар уйларини тарк этганини эслатди.

Ҳужумлар қайта бошланганидан бери 1652 фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар, болалар ва қариялар. Яна 4391 киши жароҳатланган.

2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 51 минг 25 нафарга етди, 116 минг 432 нафари яраланди.

Киритилди: 22:09 17.04.2025. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!