Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Март ойида Ўзбекистонда бизнес муҳити яхшиланди

Март ойида Ўзбекистонда бизнес муҳити яхшиланди

📱2023 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар вақти-вақти билан Trading Economics ахборот порталида эълон қилинади.

📊 Март ойида бизнес муҳити индекси февраль ойига нисбатан 4 пунктга ошиб, 60 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг фаоллиги янада кенгайганидан далолат беради.

📈Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ижобий динамика бизнес муҳитини яхшилашга сезиларли таъсир кўрсатди. Қишлоқ хўжалигида бизнес муҳити кўрсаткичи бир ой ичида 20 пунктга ошди, саноатда эса 2 пунктга ўсди.

➡️Хизмат кўрсатиш соҳасида - корхоналарнинг тахминан 80% келгусида бизнеснинг ўсишини кутаётганганлигини билдирган.
➡️Ўтган ойга нисбатан бизнеснинг ҳозирги ҳолати индекси 6 бандга кўтарилиб, 44 тага этди.
➡️Бизнеснинг истиқболдаги кутилмалари индекси 2 банд ўсиб, 77 бандга етган.

📊Март ойида кутилмалардаги ижобий қарашларнинг сақланганлиги келгуси 3 ойда ҳам иқтисодий ривожланишдаги ижобий тенденция давом этишини билдиради.

Киритилди: 18:07 25.04.2024. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!