21 ёшли Борис Киприянович бошқаларни ўзининг ўтмиш ҳаёти тўғрисидаги хотираларини эслаётганига ишонтиради. У биринчи сўзини 4 ойлигида, яна бир неча ой ўтгач, бутун иборани тўлиқ айта олди. Икки ёшида бола ўқий бошлади ва ёза оларди. Борис атрофдагиларни нафақат ўз қобилияти, балки бегона цивилизациялар ва космик билимлари билан ҳам ҳайратга солди. Эрта болалик даврида у ота-онасига илгари Марсда яшаганлиги, сайёрада ҳаёт борлиги ва катта фалокатдан сўнг омон қолиб, ўз атмосферасини йўқотганлиги тўғрисида сўзлаб берди.
Борис болалигиданоқ Қуёш тизимининг тузилиши ва узоқ галактикаларни тасвирлаб берарди. Уч ёшидан бошлаб яқинларига турли хил сайёралар, цивилизациялар, Марсдаги ҳаёт, бошқа планетадаги кемалар тузилиши ҳақида сўзларди.
Бориснинг онаси Надежда Александровна шундай дейди: “Ҳеч ким унга ўргатган эмас, лекин у гап бошлар, сиз эса фақат уни тинглашингиз керак эди. У Марсни, планеталар тизими ва бошқа цивилизацияларни шунчалик ажойиб тавсифлаб берардики, биз кўзларимизни катта очиб, ҳайратда бўлардик... Бола буларни барчасини қаердан билар экан?”.
“Марсда ҳаёт бор. Унда ядровий фалокат юз берди. Қизил сайёрада одам кам қолган, улар ерости шаҳарларида яшамоқда” дейди Борис.
Унинг сўзларига кўра, марсликларнинг бўйи 7 метрдан юқори ва улар карбонат ангидрид гази билан нафас оладилар.
“У ердаги одамларнинг ёши 30-35 ларда, қарилар умуман йўқ”, дейди Қизил сайёралик бола. Киприянович Гиза шаҳридаги буюк Сфинкс очилганда Ердаги ҳаёт бутунлай ўзгаришини, очилиш механизми эса Сфинкснинг қулоғи ортида яширинганлигини ҳам қўшиб қўйди.
Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.