SWIM лойиҳаси олимлари Марснинг шимолий ярим шарида кўмилган муз ресурсларининг батафсил харитасини чоп этишди.
Унда одамлар доимий яшаши учун мўлжалланган - Марс базаси ҳудудида музликлар майдони алоҳида белгиланган. Тадқиқот натижалари Nature Astronomy журналида чоп этилган.
SWIM (Subsurface Water Ice Mapping) лойиҳаси мақсади - Марсга қўниш учун жойни танлашни ишларини енгиллаштириш мақсадида юза остида, кўмиб қўйилган муз конларини харитага туширишга қаратилган.
Муз - бу Марс базаси фаолияти учун муҳим бўлган: одамлар ва ўсимликлар, метан ёқилғиси ва нафас олиш ҳавосини ишлаб чиқариш учун муҳим сув манбаи ҳисобланади. Энг асосийси - Ерга қайтиш учун муз сувидан ёқилғи олишда фойдаланиш мумкин.
"Марсга бориш ва Ерга қайтиш учиш учун зарур бўлган ёқилғини ташиш имконсиз. Шу сабабли Марс миссиясининг деярли ҳар бир лойиҳаси маҳаллий ресурслардан ёқилғи сифатида фойдаланишни ўрганади", - дейди мақоланинг етакчи муаллифи Гарет Морган.
НАСА олимлари - Mars Reconnaissance Orbiter, Mars Odyssey и Mars Global Surveyor космик кемаларидан олинган маълумотларни умумлаштиришди ва мазкур лойиҳа учун махсус ишлаб чиқилган ягона алгоритм ёрдамида қайта ишлашди. Янги усул ёрдамида Марс сатҳидаги турли жойларда кўмилган музликларни миқдорий жиҳатдан баҳолашга имкон берди.
Тадқиқотчилар учун энг катта қизиқиш шимолий ярим шарнинг ўрта кенгликлари бўлиб, у ерда доимий базани жойлаштириш учун зарур бўлган иккита асосий омил - қуёш нурларининг етарли миқдори ва сув музликлари бўлиши мумкин.
"Марс - музли сайёра, ва бу яхши янгилик. Асосий мақсад - одамнинг қўниши учун мўлжалланган жойда музни топиш керак”, - дейди Морган.