Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Марокаш пойтахтида ФИФАнинг Африкадаги офиси очилди

Марокаш пойтахтида ФИФАнинг Африкадаги офиси очилди

Шанба куни Марокаш пойтахти чеккасида жойлашган Сале шаҳридаги Қирол Муҳаммад VI футбол мажмуасида Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) Африкадаги офиси очилди.

Бу ҳақда Maghreb Arabe Presse ахборот агентлиги хабар берди.

Маросимда ФИФА президенти Жанни Инфантино, Африка футбол конфедерацияси президенти Патрис Мотсепе, Марокаш Қироллик футбол федерацияси президенти Фаузи Лекжаа, турли расмийлар ва қироллик спорт соҳаси вакиллари иштирок этди.

“Бу тарихий лаҳза, байрам ва бахт куни ФИФА ва Африка, Марокаш ва бутун дунё футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилади”, деди Инфантино очилиш маросимида.

“Ваколатхонанинг очилиши жумладан, Тахт куни (Марокашнинг асосий миллий байрами, ҳар йили 30 июлда нишонланадиган) нишонланишига тўғри келганди”, — қўшимча қилди ФИФА президенти.

Киритилди: 09:45 27.07.2025. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!