Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Марокаш мисли кўрилмаган қурғоқчиликдан азият чекмоқда

A A A
Марокаш мисли кўрилмаган қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Марокаш бу йил мисли кўрилмаган қурғоқчилик туфайли мамлакатдаги экин майдонларининг 20 фоизини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Марокаш қишлоқ хўжалиги вазири Муҳаммад Содиқий маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Аnadoluга таяниб.

“Қурғоқчилик туфайли 2,5 миллион гектар майдоннинг 20 фоизини йўқотамиз”, - дея огоҳлантирди вазирлик раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда экин майдонлари 2023 йилга нисбатан 31 фоизга камайган.

Марокаш бешинчи йилдирки кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг асосини ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги тармоғи учун энг жиддий таҳдидлардан биридир.

Киритилди: 17:17 18.04.2024. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!