Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-markaz" ишга тушурилди.
"Call-markaz" орқали Ўзбекистон Республикаси референдумига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.
"Call-markaz" рақами: 1200
1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.