Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари самарали кўриб чиқилишини, шунингдек фуқароларга сайловга оид масалалар юзасидан тезкор ва қулай тарзда ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилишини ташкил этиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида “Call-center” ишга туширилди.
“Call-center” орқали сайлов жараёнларига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.
“Call-center” рақами: 1200
1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.