Марказий Осиёдаги энг кучли суперкомпьютер Қозоғистонга олиб келинди.
У AI учун махсус ишлаб чиқилган NVIDIA H200 чиплари асосида қурилган, деб ёзади sputnikKZ.
Суперкомпютер янги МЦРИАП марказида ўрнатилади, дея таъкидлади Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги.
Унинг имкониятларидан нейрон тармоқларни ўқитиш учун қувватга эҳтиёжи бор стартаплар, университет, тадқиқот марказлари ва компаниялар уланиши мумкин.