Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Марказий Осиё терма жамоаларининг энг қиммат футболчилари эълон қилинди

Марказий Осиё терма жамоаларининг энг қиммат футболчилари эълон қилинди

Трансфермаркт портали Марказий Осиё терма жамоаларининг энг қиммат футболчилари рейтингини янгилади.

Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов топилди. Унинг нархи Туркиянинг “Бешиктош” клубига ўтганидан кейин 6,5 миллион еврога кўтарилган, кейинроқ эса 6 миллион еврога тушган.

Марказий Осиёдаги энг қиммат дарвозабон – тожикистонлик Рустам Ятимов. Унинг трансфер баҳоси 900 минг еврога кўтарилди. Портал рейтингида икки нафар ўзбекистонлик дарвозабон бор – 700 минг еврога баҳоланаётган Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”) ва Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”).

Ўзбекистон миллий жамоасининг ҳозирда энг қиммат футболчилари эса – Элдор Шомуродов (5 млн евро), Аббос Файзуллаев (4 млн евро) ва Азиз Ғаниев (3 млн евро).

Киритилди: 11:18 27.01.2024. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!