Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Марказий банк учта банкни жаримага тортди

Марказий банк учта банкни жаримага тортди

Қонунчилик талабларига амал қилмагани сабабли учта банккa нисбатан жами 2,5 трлн сўм жарима белгиланди. Бу сафар регулятор жаримага тортилган банкларнинг номларини очиқ эълон қилди.

Ўзбекистон Марказий банки қонунчилик талабларига амал қилмагани сабабли «TBC Bank», «Davr bank» ва «Hamkorbank»ка нисбатан жами 2,5 трлн сўм жарима белгилади. Бу ҳақда регулятор ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Hamkorbank»ка 955 млрд сўм, «Davrbank»ка 931 млрд сўм, «TBC Bank»ка эса 615 млрд сўм жарима қўлланди.

Шунингдек, банклар томонидан ортиқча ундирилган маблағларни мижозларга қайтариш чоралари кўрилмоқда. Ҳисоботда қайд этилишича, «TBC Bank» мижозларнинг тўловлари бўйича ортиқча ҳисобланган 2,5 млрд сўм ва суд қароридан кейин қонунга зид равишда ҳисобланган 1,7 млрд сўм фоизларни қайта ҳисоблаб, истеъмолчилар фойдасига йўналтириши шарт қилинган.

«Davr bank» эса хорижий валютадаги кредитлар бўйича ортиқча ҳисобланган 1,7 млрд сўм фоизларни, ноқонуний ушлаб қолинган 1,9 млрд сўм маблағларни ҳамда гаров мулкини тақиқа қўйиш учун ундирилган 461,6 млн сўмни мижозларга қайтариши лозим.

«Hamkorbank»ка эса қонунчиликка зид равишда кредит ажратиш вақтида ундирилган 19,2 млрд сўм, гаров мулкини тақиқа қўйиш ва олиб ташлаш учун ундирилган 1,5 млрд сўм ҳамда шартномаларда назарда тутилмаган 54,9 млн сўм коммиссияларни қайтариш вазифаси юклатилди.

Марказий банкнинг таъкидлашича, эндиликда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда барча молиявий ташкилотларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади ва жамоатчиликка расмий ахборот каналлари орқали доимий маълумот бериб борилади.

Айтиш жоизки, Марказий банк охирги ойларда банкларга жарималар қўллаб келаётган бўлса-да, уларнинг номларини эълон қилмаган эди. Масалан, июн-июл ойларида 23 та банкка жарима берилган, аммо қайси банк эканлиги ошкор қилинмаган эди. Янги амалиёт эса шаффофликка хизмат қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 14:32 03.10.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!