Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси сентябрь ойидаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини эълон қилди.
Маълум бўлишича, ўтган ой давомида қўмита 8 марта йиғилиш ўтказиб, жами 37 та масалани кўриб чиққан ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилган.
Уларнинг 21 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш, 16 таси эса кредит ҳамда тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолати билан боғлиқ бўлган.
Шунингдек, сентябрь ойида пруденсиал меъёрлар ва қонунчилик талабларига риоя қилмагани, инспекция текширувларида қоидабузарликлар аниқлангани сабабли 8 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланган.