Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Олимов Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
⏺Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.
⏺Шу кунгача А. Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
⏺А. Олимов 1988 йилда туғилган. 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Хитотсубаши университетининг (Япония) магистратура босқичини тамомлаган.
⏺У банк тизимида 10 йиллик иш тажрибасига эга.