Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов кредитларнинг тўлов муддати узайтирилиши бўйича содда ва тушунарли қилиб изоҳ берди.
⚡️⚡️Кредитларга берилган таътил натижасида кредитларнинг якуний тўлов муддати ҳам узайтирилади. Яъни масалан, кредитнинг охирги муддати 2022 йил 1 январь бўлса, таътил берилиши оқибатида охирги муддати автоматик 2022 йил 1 июлгача узайтирилади.
Ва тадбиркорлар ҳамда жисмоний шахслар 1 октябрдан бошлаб, аввал қандай тўлаган бўлса, шундай тўлашда давом этишади. 6 ой давомида кредитлар бўйича қарзлар йиғилиб қолмайди.
Бу ҳақида барча тижорат банкларига кўрсатма берилган.
Лекин айрим банкларнинг кредит таътиллари бу айтилган фикрларга тўғри келмайди.
Ҳурматли тижорат банклари, юқоридагилардан келиб чиқиб, кредит каникуллари бўйича шартларингизни қайта кўриб чиқишингизга тўғри келади.