Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Марказий банк 9 та банкка огоҳлантириш берди

Марказий банк 9 та банкка огоҳлантириш берди

Марказий банкнинг назорат қўмитаси ўтган йилнинг декабрь ойидаги йиғилишларида 37 та масалан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил декабрь ойи давомида рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 27 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (7 та), тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (7 та) каби масалалар кўрилган.

Маълум бўлишича, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 1 та банк, 1 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

Шу билан бирга, Банк назорати қўмитасининг тегишли қарорлари билан “NUR LOMBARD” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси томонидан ломбард фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги сабабли ломбардлар реестридан чиқарилган.

Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши ҳамда тижорат банклари, микромолия ташкилоти ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинган.

Тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига, шунингдек, валюта ва ташқи савдо оперaцияларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилмаганлиги учун 9 та банк, 2 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Маълумот ўрнида, 2024 йил ноябрь ойида Марказий банк саккизта банк, 7 та тўлов ташкилоти ҳамда 12 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима солган эди.

Шунингдек, яна 22 та банк ҳамда 3 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Киритилди: Бугун 15:09. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!