Марҳаматлик ота 12 минг АҚШ долларида алимент тўлади
Марҳамат туманида ота фарзанди учун 12 минг АҚШ доллари миқдорида алимент пулини олдиндан тўлаб берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди буйруғига асосан қарздор Б.М.дан ундирувчи З.М. фойдасига 2010 ва 2014 йилда туғилган бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, Бюронинг Марҳамат туман бўлими ходимлари томонидан тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Жараёнда тарафлар ўзаро келишганлигини билдириб, ота фарзанди вояга етгунигача бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб беришини маълум қилган.
Шундай қилиб, қарздор фарзанди 18 ёшгача бўлган алимент тўлови эвазига 12 минг АҚШ доллари, яъни 154 800 000 сўм алимент пулларини ундирувчи З.М. га бир йўла тўлаб берди.