Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Марғилон шаҳрида 1 кг 800 граммдан зиёд гиёҳванд моддаларни сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Марғилон шаҳрида 1 кг 800 граммдан зиёд гиёҳванд моддаларни сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 24 июль куни, Марғилон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1973 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, Чорчинор маҳалласида яшовчи Х.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, экин майдонида 5 туп агротехник ишлов берилган, марихуана гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, хонадонида 354 грамм “наша” ҳамда 1 кг 450 грамм кўкнори гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги ҳам аниқланиб, далилий ашёлар холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:58 24.07.2024. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!