Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Манжукич ноёб натижа қайд этди

A A A
Манжукич ноёб натижа қайд этди

Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич ЖЧ-2018 финалида Францияга қарши кечган ва 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйинда жавоб голларидан бирига муаллифлик қилди.

Манжукич ҳам ЖЧ, ҳам ЕЧЛ финалида гол уришга эришган бешинчи футболчи бўлди. Бунгача бундай натижани фақат Ференц Пушкаш, Золтан Цибор, Герд Мюллер ва Зинедин Зидан қайд этишганди.

Бундан ташқари, «Ювентус» ҳужумчиси жаҳон чемпионатлари тарихига финалда ҳам ўз жамоаси дарвозасини, ҳам рақиб жамо дарвозасини ишғол этган иккинчи футболчи бўлиб кирди. Бунгача бундай натижа нидерландиялик Эрни Брандтса томонидан 1978 йилги жаҳон чемпионатида Италияга қарши ўйинда қайд этилганди.

Шунингдек, Манжукич жаҳон чемпионатлари тарихида финалда автогол урган илк футболчи бўлди.

Manba: tribuna.uz

Киритилди: 22:48 15.07.2018. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар