Ўзбекистон 5 февралга қадар Хитойдан мандарин ва ананас маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди.
Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, белгиланган муддатгача мазкур маҳсулотлар Хитой карантин хизмати томонидан берилган фитосанитария сертификатлари асосида импорт қилинади. Барча партиялар мажбурий фитосанитария назоратидан ўтказилиб, ҳар биридан намуналар олинади ва карантин талабларига мувофиқлиги текширилади.
Аввалроқ Ўзбекистонга Хитойдан мандарин ва ананас олиб кириш вақтинчалик тақиқланган эди.
Марказий лабораторияга кўра, Ўзбекистонга олиб келинаётган цитрус маҳсулотларида хавфли карантин зараркунандалари аниқланган.