"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро яна "Ан-Наср" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Саудия клуби ўтган йили ҳам бразилиялик футболчига даъвогарлар қаторида бўлган, энди эса хавбекни яна ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, Каземиро "Ан-Наср"нинг устувор трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Transfermarkt портали 33 ёшли футболчининг нархини 10 млн еврога баҳоламоқда, унинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган, аммо уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.