Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" украиналик футболчига қизиқмоқда

"Манчестер Юнайтед" украиналик футболчига қизиқмоқда

"Эвертон" ҳимоячиси Виталий Миколенкога "Манчестер Юнайтед" эътиборини қаратди.

"Қизил иблислар" украиналик ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва уни мудофаанинг чап қанотини кучайтириш учун лойиқ вариант сифатида кўришмоқда.

24 ёшли Миколенко жорий мавсум барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Украиналик ҳимоячининг "Эвертон" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09:59 01.01.2024. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!