"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рубен Аморимдан трансфер бўйича кўрсатмалар олди. Португалиялик мутахассис 2025 йилда жамоани 3 нафар футболчи билан кучайтирмоқчи, дея хабар беради Teamtalk.
Манба берган хабарга кўра, "қизил иблислар" бош мураббийи учун номзодлар рўйхатида учта ном бор. Аморим манкунианликлар сафида ҳужумчи Виктор Осимхен, ҳимоячи Роналд Араухо ва вингер Тайлер Диблингни кўрмоқчи. Бу триони олиб келиш "МЮ"га 200 миллион еврога тушиши мумкин.