Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" бразилиялик ҳужумчини сотиб олишга яқин турибди

"Манчестер Юнайтед" бразилиялик ҳужумчини сотиб олишга яқин турибди

"Манчестер Юнайтед" клуби "Aякс"нинг бразилиялик ҳужумчиси Энтони билан шартнома имзолашга яқин турибди, деб хабар беради Mirror.

Манбага кўра, инглиз клуби вакиллари келишувни якунлаш учун аллақачон Aмстердамга етиб борган. Трансфер суммаси тахминан 45 миллион еврони ташкил қилади. “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи, аввалроқ “Aякс”ни бошқарган Эрик тен Хаг футболчини сотиб олишни талаб қилган.

22 ёшли Энтони ўтган мавсумда "Aякс" сафида барча турнирларда 32 ўйинда майдонга тушиб, 12 гол урди ва 10 голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09:15 22.06.2022. Ўқилди: 2165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!