"Манчестер Сити" Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Омар Мармушга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Fichajes портали хабар бермоқда.
"Шаҳарликлар" 25 ёшли футболчини Хосеп Гвардиола жамоасини тарк этиб, фаолиятини испан футболи гигантларидан бири – “Барселона” ёки “Реал Мадрид”да давом эттирмоқчи бўлган норвегиялик форвард Эрлинг Холанд ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Мармуш 14 учрашувда 12 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган. У Бундеслига тўпурарлик пойгасида пешқадамлик қилмоқда ва 2024/25 йилги мавсум бошида бешта чемпионатда голлар сони бўйича ҳам пешқадам.