"Манчестер Сити" яқин ойларда Родрига умид боғлай олмайди. Яқинда "Олтин тўп"ни қўлга киритган ярим ҳимоячи мавсум якунига қадар тиззасидан олган жиддий жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмайди.
Родрини йўқотган "Манчестер Сити" икки ярим ҳимоячи "Реал Сосьедад" футболчиси Мартин Субименди ва "Торино" футболчиси Самуэле Риччини кузатмоқда.
Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 25 ёшли Субимендини 60 миллион еврога, 23 ёшли Риччини эса 28 миллион еврога баҳоламоқда. "Манчестер Сити" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.