Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский аста-секин ўз позициясини ўзгартирмоқда

Зеленский аста-секин ўз позициясини ўзгартирмоқда

Доналд Трампнинг АҚШда ҳокимият тепасига келиши ва фронтда Украина Қуролли кучлари учун қийин вазият Украина президенти Владимир Зеленскийни Россия билан бўлажак музокараларда ўз позициясини юмшатишга ундамоқда.

The Washington Post газетасининг ёзишича, Зеленский сўнгги ҳафталарда урушни тугатиш мақсадида музокараларга кўпроқ тайёргарлик кўраётгани ҳақида сигнал бермоқда - "узоқ вақт давомида ўз мамлакатининг ҳар бир қаричи учун курашишга қасам ичган Украина раҳбари учун жиддий силжиш."

"Украина ва Ғарб расмийлари қайд этган Зеленский риторикасининг ўзгариши, эҳтимол, фронт чизиғидаги вазиятнинг ёмонлашиши ва янги АҚШ маъмуриятининг ҳокимият тепасига келиши билан изоҳланиши мумкин, бу эса Киевга хавфсизлик соҳасида келгусидаги ёрдамни шубҳа остига қўяди," - дейилади мақолада.

Аввалроқ Зеленский музокаралар Москва барча қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиққанидан кейингина бошланиши мумкинлигини айтган эди. Бироқ Трамп ва Европа етакчилари билан сўнгги учрашувларда Украина президенти кўпроқ Украина учун "мустаҳкам тинчлик"га эришишга эътибор қаратди. Энди асосий устувор вазифа НАТО ҳарбий алянсига таклифнома олиш ва келажакдаги Россия ҳужумларининг олдини олиш учун Ғарб тинчликпарварларининг мавжудлиги каби бошқа хавфсизлик кафолатларини олишдир.

Киритилди: 23:30 23.12.2024. Ўқилди: 2074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!