Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Манчестер Сити" Ҳусанов учун "Ланс" талаб қилган маблағни беришга тайёр

A A A
"Манчестер Сити" Ҳусанов учун "Ланс" талаб қилган маблағни беришга тайёр

"Манчестер Сити" "Ланс" клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни сотиб олишга қарор қилинса, "Ланс"нинг молиявий талабларини қондиришга тайёр. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "Ланс" ҳамюртимиз учун 20 миллион евро сўраган. "Шаҳарликлар", агар клуб ниҳоят Ҳусанов номзоди бўйича қарор қабул қилса, келишув осонликча амалга ошишига ишонишади, чунки "Ланс" бу қишда трансферлардан пул олишга қизиқмоқда.

Абдуқодир 2023 йилдан буён "Ланс" жамоасида ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Ҳусанов "Ланс" сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:54 04.01.2025. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!