Англия Премьер-лигаси-2025/2026 йилги мавсуми 20-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви якунига етди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
42-дақиқада Тиджани Рейндерс "шаҳарликлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+4-дақиқада Энцо Фернандес жавоб голини урди.
"Шаҳарликлар"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 51-дақиқада жароҳат олган Йошко Гвардиол ўрнига майдонга тушди.
Ушбу ўйиндан сўнг "Манчестер Сити" 42 очко билан АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. "Челси" 31 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
Кейинги турда "шаҳарликлар" 7 январь куни ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади, "кўклар" шу куни "Фулхэм" билан куч синашади.
Манчестер Сити - Челси - 1:1
Голлар: Рейндерс, 42 (1:0). Фернандес, 90+4 (1:1)
Манчестер Сити: Доннарумма, Рубен Диаш (Аке, 81), Гвардиол (Абдуқодир Ҳусанов, 51), О`Райли, Матеус Нунес, Родри, Рейндерс (Доку, 70), Бернарду Силва, Шерки, Фоден, Холанн
Челси: Йергенсен, Бадиашиле, Чалоба, Гюсто, Ачимпонг (Хато, 62), Фернандес, Джеймс, Палмер, Педру Нету, Эстеван (Сантос, 46), Жоао Педро (Делап, 62)
Огоҳлантиришлар: Рубен Диаш, 54. Матеус Нунес, 79. Бернарду Силва, 90 - Джеймс, 52. Делап, 79. Фернандес, 90