"Манчестер Сити" сардори Бернарду Силва ҳимоячилар Абдуқодир Ҳусанов ва Макс Аллейне ўйинини эътироф этди.
Иккала ёш футболчи ҳам "шаҳарликлар" сафида "Ньюкасл"га қарши Лига кубоги ярим финалида асосий таркибда майдонга тушди. Учрашув 2:0 ҳисобида ғалаба билан якунланди.
"Ҳусанов ва Макс сўнгги ўйинларда ўзларини ажойиб тарзда кўрсатишмоқда! Иккаласи ҳам "Манчестер Сити"даги босимга қарамай, ажойиб даражани кўрсатмоқда. Бу жуда қийин. Улар тўпни дарвозадан узоқлаштиришдан қўрқишмайди, барқарорлик ва ишончлиликни намойиш этишади," - деди Силва ITV Sport телеканалига берган интервьюсида.
17 январь, шанба куни Хосеп Гвардиола жамоаси Премьер-лига доирасида "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлади.