Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Ман Сити" Эдерсонга "Реал"дан ўринбосар топди

"Ман Сити" Эдерсонга "Реал"дан ўринбосар топди

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин.

Fichajes хабарига кўра, "Манчестер Сити" "Реал"да ажойиб мавсум ўтказган 25 ёшли дарвозабонни кузатиб бормоқда. Қайд этилишича, “шаҳарликлар” Эдерсон Мораэс ўрнига ўринбосар изламоқда, чунки бразилиялик футболчининг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори.

2023/24 йилги мавсумда Лунин барча турнирларда 31 та учрашувда майдонга тушди ва шулардан 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

Киритилди: 18:32 05.07.2024. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!