Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида Экология давлат инспекторлари томонидан ўтказилаётган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида пойтахтимизнинг Учтепа тумани ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ноқонуний жойлаштирганлиги аниқланди.
Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 91¹-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди ва шу каби ҳаракатлар қайта содир этилмаслиги бўйича керакли тушунчалар бериб ўтилди.