Бу ҳақда 24 октябр куни Беларус Марказий сайлов комиссияси раиси Игор Карпенко маълум қилди.
"Чет элда сайлов участкаларини ташкил этиш Беларус қонунчилигида кўзда тутилмаган. Беларусдан ташқарида истиқомат қилувчилар овоз бериш учун мамлакатга келишлари керак", —деди Карпенко.
Хориждаги беларуслар 2020 йилдан кейин, ҳукумат 2022 йилги референдум ва 2024 йилги депутатлар сайлови пайтида Беларус дипломатик ваколатхоналарида сайлов участкаларини яратишдан бош тортганидан кейин овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
“Белстат” Беларус Республикасининг қанча фуқаролари мамлакатдан ташқарида яшаши тўғрисида маълумот эълон қилмайди. Мутахассисларнинг фикрича, 2020 йилда бери Беларусни 300 мингдан ортиқ одам тарк этган бўлиши мумкин.