Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, номаълум қуролланган шахслар мамлакатнинг марказий қисмидаги Бандиагара вилоятидаги Диалассагу қишлоғига ҳужум қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қуролли ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, яна 22 киши жароҳатланган.
Ғарбий Африкада «учликнинг чегараси» сифатида танилган Буркина-Фасо, Нигер ва Малини ўз ичига олган минтақада сўнгги йилларда Ал-Қоида ва Даиш билан алоқадор террор гуруҳлари ҳужумлари кўпайган.
Малида террор ташкилотлари 2013 йилдан бери ҳужумларини тўхтата олмаяпти.