Бугун 22 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Малида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди

Малида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни эрталаб Малининг марказида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди ва 29 киши жароҳат олди, улардан тўққиз нафари оғир. Бу ҳақда мамлакат Транспорт ва инфратузилма вазирлиги баёнотида айтилади.

Ҳодиса эрталаб соат 6 лар атрофида Фугани қишлоғи яқинидаги 6-миллий йўлда содир бўлган. Пойтахт Бамакога кетаётган автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Барча жабрланганлар шифохонага етказилган. Ҳодисанинг аниқ ҳолатларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:31 30.08.2024. Ўқилди: 1215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!