Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Малайзия Ўзбекистонда ислом суғуртасини жорий этишни режалаштирмоқда

Малайзия Ўзбекистонда ислом суғуртасини жорий этишни режалаштирмоқда

Малайзия ислом суғуртаси — такафул тамойилларини Ўзбекистонда жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг Strategic Horizon Management System компанияси бош консултанти Сайфул Бахри бин Сарони ва Аbkari Risk Management компанияси директори Идрус бин Мат Наян билан учрашув бўлиб ўтди. Малайзия томони билан Ўзбекистонда такафул суғуртасини жорий қилиш бўйича олиб борилган дастлабки таҳлиллар юзасидан фикр алмашилди.

Сайфул Бахрининг таъкидлашича, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг йилдан йилга ислом молияси хизматларига қизиқиши ортиб бораётгани сабабли, мамлакатда ислом суғуртаси равнақи учун катта салоҳият мавжуд.

Малайзиялик мутахассислар Ўзбекистонда дастлабки босқичда давлат суғурта компаниялари таркибида алоҳида такафул хизматларини ташкил этиш орқали ушбу тажрибани босқичма-босқич хусусий суғурта компанияларида татбиқ этишни таклиф қилмоқда.

Бунинг учун Малайзия томони Syarikat Takaful Malaysia Bhd., Таkaful Ikhlas Sdn. Bhd ва EТIQА Таkaful Bhd. каби мамлакатнинг ҳукуматга тегишли исломий суғурта компанияларини Ўзбекистон давлат суғурта компаниялари билан ҳамкорликка жалб этиш масаласини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Малайзия ҳукумати исломий суғурта экотизимини яратиш бўйича 1982 йилда илк тамал тошини қўйган. 1984 йилга келиб Такафул тўғрисида қонун қабул қилинган ва шу йилнинг ўзида биринчи ислом суғурта давлат компанияси ташкил этилган.

Киритилди: Бугун 11:18. Ўқилди: 176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!