Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Малайзия суди Telegram’га вақтинчалик тақиқ қўйди

Малайзия суди Telegram’га вақтинчалик тақиқ қўйди

Малайзия суди мамлакат тартибга солувчи органи талабига кўра Telegram мессенжерига вақтинчалик тақиқ қўйди. Бу ҳақда Bernama хабар берди.

Малайзия алоқа ва мультимедиа комиссияси иккита Telegram каналига қарши фуқаролик даъвоси берди. Регуляторга кўра, улар 1998 йилда қабул қилинган “Алоқа ва мультимедиа тўғрисида”ги қонун қоидаларини бузувчи контентни тарқатмоқда.

“Бундай зарарли контентнинг тарқалишини тўхтатиш ва унинг қайта нашр этилишига йўл қўймаслик бўйича суддан вақтинчалик кўрсатма олинди”, — дейилади нашрда.

Регулятор ушбу ҳаракатлар жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Москванинг Таганский туман суди Telegramни контентни блоклаш қоидаларини бузгани учун 4 миллион рубль миқдорида жаримага тортган эди.

Киритилди: 09:40 19.06.2025. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!