Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Малайзия мусулмонлар учун энг яхши туристик йўналиш сифатида тан олинди

Малайзия мусулмонлар учун энг яхши туристик йўналиш сифатида тан олинди

Мусулмон саёҳати глобал индекси MasterCard-CrescentRating (GMTI)нинг 2022 йилги рейтингида Малайзия мусулмонлар орасида энг яхши туристик йўналиши мақомини сақлаб қолди.

Туркия, Саудия Арабистони ва Индонезия биргаликда иккинчи ўринни эгаллаган. GMTI мусулмон туризм бозорининг умумий кўрсаткичларини кузатиб боради. Қайд этиш лозимки, Малайзия ушбу индекс ишга туширилган — 2015 йилдан буён биринчиликни эгаллаб келади.

Малайзия туризм, маданият ва санъат вазири Датук Сери Нэнси Шукрийнинг сўзларига кўра, унинг мамлакати учун мусулмонлар учун яна бир бор энг яхши йўналиш сифатида тан олиниш катта шараф.

«Биз ҳамон мусулмонлар учун дўстона бўлган ва маҳаллий ҳамда глобал масштабдаги меҳмондўстликни ҳимоя қилиш тарафдоримиз», – деган у ўз чиқишида.

Киритилди: 21:57 05.06.2022. Ўқилди: 2795 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!