Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Малайзия бош вазири саратонни енгди

Малайзия бош вазири саратонни енгди

Малайзия бош вазири Муҳиддин Ёсин саратон касаллигини енгишга муваффақ бўлди. Бош вазир маъмурияти матбуот хизматининг маълум қилишича, Ёсиннинг сўнгги таҳлилларида касаллик аломатлари аниқланмаган ва у ўз вазифасини тўлақонли адо этишга тайёр. 

Бош вазирда 2018 йилнинг июлида ошқозоности бези саратони аниқланган ва у Сингапурда даволанган эди.  Ўша пайтда у ички ишлар вазири бўлган, касаллик туфайли бир йил таътил олишига тўғри келди. Ўтган ойдаги йиғилишлардан бирида коронавирусга чалинган амалдор билан учрашгани маълум бўлгач, бош вазир икки ҳафталик карантинга олинди. 

Етмиш уч ёшли Муҳиддин Ёсин жорий йилнинг 29 февралидан бери Малайзия бош вазири вазифасини бажариб келмоқда. Унинг отаси Ҳожи Муҳиддин Ёсин ибн Муҳиддин таниқли уламо бўлган.

Киритилди: 12:30 17.06.2020. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!