Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Исроил томонидан 2023-йил 7-октябрдан бери Ғазо секторида давом этаётган геноцидни “жамоавий виждон синови” деб атади. Бу ҳақда Малайзия бош вазири Сингапурдаги Шангри-Ла Диалогуе хавфсизлик форумида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб хабар беради АА агентлиги.
Иброҳим бугунги кунда дунё Иккинчи жаҳон урушидан буён энг юқори даражадаги қуролли тўқнашувларга дуч келаётганини таъкидлаб, Ғазо, Мянма, Судан, шунингдек, Россия-Украина урушидаги вазиятга эътибор қаратди.
"Ғазодаги геноцид бизнинг жамоавий виждонимиз синовидир", деди бош вазир ва стратегик чарчоқ ахлоқий равшанликни қўзғатмаслиги кераклигини қўшимча қилди.