📝 Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан малакасини ошириш ва касбга қайта тайёрланиш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун “касб ваучери” бериш тартиби жорий этилади.
💸 “Касб ваучери” ссуда сифатида берилади.
✔️ Шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг ссудани 2 йил давомида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтаради.
💵 Қуйидаги шахсларга касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади:
🔹 ногиронлиги бўлган шахсларга;
🔹 3 ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзоларига;
🔹 доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётган шахсларга.
🚫Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида ўқувчиларга стипендия тайинланмайди.